Facebook’дан катта кўламдаги маълумотлар сизиб чиқиб кетди

Facebook ижтимоий тармоғи навбатдаги марта миллионлаб фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сизиб чиқишига йўл қўйди. Бу ҳақда UpGuard компанияси хабар берди.

Интернетдаги хатарларни тадқиқ қилувчи компания директори Крис Викери Facebook маъмурлари ва дастурчиларини дангасалик ёки айёрлик қилишда айблади, улар шу сабабли маълумотларни сир сақлай олишмаган.

Таъкидланишича, фойдаланувчилар ҳақида маълумотлар бошқа платформалар ва булутли сақлагичларда, жумладан Мексиканинг Cultura Colectiva рақамли платформасида пайдо бўлган.

Бундан ташқари, ҳозирда мавжуд бўлмаган At the Pool дастурида исмлар, пароллар, электрон почта манзиллари ва бошқа маълумотларни қўлга киритиш мумкин бўлган.