Деҳли аэропортида Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл қўлга олинди

Ҳиндистондаги Деҳли аэропортида паспорт назорати ходимлари Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлни қўлга олишди.

Times of India хабарига кўра, аёл алоҳида қўриқланадиган объектга киришда сохта ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланган.

Маҳкамадан қўшимча қилинишича, аёл Индира Ганди номидаги аэропортнинг терминалида қўлга олинган ва бошқа икки нафар эркак билан бирга Ҳайдарободга учиши керак бўлган.

Аёлда Гургаон (Ҳиндистоннинг Харьяна штатидаги шаҳар)да Кумуш Хон номига берилган сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган. Ҳуқуқбузар ҳибсга олингани айтилмоқда.