Фергюсон: «Конор сен сохталик тимсолисан, Хабиб эса қўрқоқ»

UFC жангчиси Тони Фергюсон Конор Макгрегор ва Ҳабиб Нурмагомедовни танқид қилди.

«Конор, сен муддатдан аввал мағлуб бўлдинг. Кейин қўрқоққа ўхшаб гапириб қочдинг, энди аслида менга тегишли бўлган камар учун реванш талаб қилмоқдасан. Сен сохталик тимсолисан.

Ҳабиб, сен қачон мен билан жанг қилмоқчисан? Қўрқоқ. UFC 209 турнирида бўлганидек, мендан яна қочмоқчимисан?

Иккаланг ҳам бу спорт учун арзимайсанлар. Мен ҳақиқий чемпионман»,-деб фикр билдирди Тони Фергюсон.