Ўзбекистонлик спортчи таиландлик жангчини ўз ватанида мағлубиятга учратди

Таиланд — таиландча бокснинг ватани ҳисобланади. Бугунги кунда спортнинг ушбу тури билан бутун жаҳонда кўплаб одамлар шуғулланмоқда. Бундан ташқари, кўплаб мамлакатларда турли чемпионатлар ва мусобақалар ҳам ўтказилмоқда.

Таиландча бокс спортнинг демократик тури бўлиб, у спортсмендан хоккей ёки катта теннис каби катта молиявий сармояни талаб этмайди. Ушбу спорт турида Олимпия ўйинлари иштирокчиси бўлиш имкони бор. Кўпчиликнинг таъкидлашича, таиландча бокс яқин келажакда Олимпиада дастурларига, албатта киритилади.

2017 йилги Осиё ўйинлари финалисти, ўзбекистонлик спортчи Жаҳонгир ҲусановТаиланднинг Пхукет оролида ҳар йили ўтказиладиган энг нуфузли мусобақада рақимини муддатдан аввал нокаутга учратиб ғалаба қозонди.

Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда муайтай 1993 йилдан буён ривожланиб келмоқда. 1993 йил сенятбрь ойида Новосибирск шаҳрида Россия муайтай Лигаси чемпионати бўлиб ўтди ва унда ўзбекистонлик спортчилар иштирок этишди ҳамда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти талабаси Жанпўлат Амантаев мусобақада чемпион бўлди.

1994 йил май ойида Тошкентда биринчи республика турнири бўлиб ўтди ва унда 60 нафар иштирокчи қатнашган. 1994 йил декабрь ойида 6 нафар спортчимиз муайтай бўйича биринчи жаҳон чемпионатида иштирок этишди. Унда 20 та мамлакатдан спортчилар иштирок этишган.

1995 йил 1 майда Ўзбекистонда Муайтай федерацияси ташкил этилди ва Республика Адлия вазирлигида жамоатчилк ташкилоти шаклида рўйхатга олинди. 2009 йил октябрь ойида Муайтай федерацияси Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал муайтай уюшмасига айлантирилди.

Муайтай бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришишган. 1993 йилдан ҳозирги кунга қадар мураббийлар жамоаси 17 та жаҳон чемпионлари, 11 та Осиё чемпионлари, 7 нафар Осиё ўйинлари чемпионлари ва 7 нафар Бутунжаҳон ўйинлари чемпионлари тарбиялаб чиқаришган ва турли тоифадаги 132 та медал қўлга киритилган.