Тошкентлик миллиардернинг аввалига уйи энди эса антиквар автомашиналари сотувга қўйилди

“E-IJRO AUKSION” Электрон савдо майдончасида нархи ярим миллиард сўмдан юқори баҳоланган 3 та автомобил очиқ аукционга қўйилди. Аукцион жорий йилнинг 19 апрель санасида бўлиб ўтиши белгиланган.

Аукционга қўйилган автомобиллар одатда шахсий коллекция учун йиғиладиган тарихий (антиквар) уловлар сирасига киради. Улар 648 483 546 сўмлик М-103 русумли автомобил ва нархи 527 593 963 сўм кўрсатилган BMW 511 ҳамда 600 217 528 сўм баҳоланаёган TRIUMPH русумли автомобиллар очиқ аукционда сотилиши кутилмоқда.

ЎзАнинг маълум қилишича, мазкур автомобиллар хатланган мол-мулк бўлиб, ишончли манбалар уларнинг ҳақиқий эгаси собиқ “Ўрикзор” даҳасидаги улгуржи Карвон бозорининг собиқ директори Дмитрий Лимга тегишли экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Дмитрий Лимга тегишли бўлган Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги сув бўйида жойлашган кўчмас мулк объекти ҳам савдога қўйилгани ҳақида маълумот берган эдик.