МИБ 3 йиллик сарсонгарчиликка бир кунда нуқта қўйди

Тошкент шаҳрида сектор раҳбарларининг  сайёр қабуллари  давом этмоқда.

Жумладан, куни кеча 1-сектор раҳбари Тошкент шаҳар Ҳокимининг Олмазор туманидаги сайёр қабулида барча тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, қабулга ўз мурожаатини қўллаб қувватлаётган фуқароларни тинглаб, ўз ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этилишида имкон қадар амалий кўмак беришмоқда.

Сайёр қабулда мурожаатчилардан фарқли ўлароқ, қўлида бир энлик қоғозга Ташаккурнома ушлаб турган  ёши 70 ларни қоралаб қолган бир отахон эътиборимизни тортди.

Отахон Олмазор тумани Алоқа кўчаси, 1 йўлак, 5 уйда истиқомат қилувчи Шавкат Агзамов деб ўзини таништирди. Отахонни қандай мурожаат билан қабулга келганлигини сўраганимизда:

– Мен мурожаат билан эмас ташаккур билдиришга келдим. Ёшим 74 да. Мени Олмазор туман Газ корхонаси билан бўлган келишмовчилигим 3 йил давом этди.

Таъминотчи корхона менга истеъмол қилинган тўловлардан ташқари ноқонуний равишда қарздорлигим бўлмаса ҳам яна тўлов тўлашимга ҳаракат қилишди.

Мени таъминотчи корхона судга ҳам берди. Гўёки, меннинг қарздорлигим борлиги ва тўламаётганлигим туфайли туман газ корхонаси судга бериб тўлашим мажбурийлиги тўғрисида суд қарор ҳам чиқарди.

Лекин, 2016 йил сентябрь ойида бу қарор яна бир марта судда кўрилиб, ҳеч қандай қарздорлигим бўлмаганлиги сабабли  бекор қилинди. Суд мени номимдаги газдан бўлган 1.500.000 сўм қарздорлик ассосиз эканлиги тўғрисида қарор чиқарган бўлса-да, таъминотчи корхона барибир мазкур пул миқдорини мендан ундиришга ҳаракат қилди.

2019 йил апрель ойи бошида Олмазор туман Халқ қабулхонасида Мажбурий ижро бюроси Олмазор туман бўлими бошлиғи Д.Махмудов билан учрашдим. Буни қаранг-ки, 3 йил давом этган сарсонгарчилик, тушунмовчиликларга  бир кунда барҳам берилди.

Мени номимдаги 1.500.000 сўмлик қарздорлик ассосиз, нореал эканлиги аниқланди. Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи О.Бозоров ҳам бугун сектор раҳбарларининг сайёр қабулларида иштирок этаяпти.

Мен Бюронинг Тошкент шаҳар раҳбариятига ва Олмазор туман бўлими бошлиғига  3 йиллик сарсонгарчилигимга нуқта қўйилишига, мурожаатимни бир кунда ҳал бўлишида амалий ёрдам берганликлари учун ўз Ташаккуримни билдираман,- дея отахон ўз сўзини якунлади.