Тошкентда Прокуратура «Газ» идорасидагилар аҳолидан олинган пулни «еб юборилгани»ни аниқлади

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши департамент «Юнусобод тумани газ» корхонасида ўтказилган текширишда туман газ мансабдор шахслари томонидан қилинган қонунбузилиш ҳолатларини аниқлади.

Жумладан, туман газ архивида сақланаётган лойиҳа ҳужжатларидаги 18 та ҳужжатдан дудбурон созлиги тўғрисидаги, 38 дона ҳужжатларда истеъмолчиларга табий газ етказиб бериш хақидаги далолатномалар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Бундан ташқари, текшириш натижаларига кўра, ҳужжатларда наряд тўловлари ҳисобланмаганлиги натижасида 13 млн. 756 минг 805 сўмлик тўловлар корхонага тегишли тартибда кирим қилинмасдан, талон-тарож қилинган.

«7news.uz»нинг ишончли манбаси берган хабарга кўра, йўл қўйилган қатор қонун бузилишлар сабали, Юнусобод туман Газ корхонасида мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Респубикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.