Асли ўзбекистонлик бўлган қозоғистонлик миллиардер Ўзбекистонга ташриф буюрди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Москвадан Фаттоҳ Шодиев ва унинг оиласига тегишли бўлган Bombardier самолёти бугун, 14 апрель куни келиб қўнгани «7news.uz» ишончли манбаси томонидан маълум қилинди.

Внукова аэропортидан ҳавога кўтарилган «Bombardier BD-700-1A10 Global Express XRS» да мартабали меҳмонларнинг Тошкентга келгани айтилмоқда.

Бу кутилмаган ташрифни айнан Қозоғистон Респубикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи кунига тўғри келиши бежиз эмасга ўхшайди.

Сабаби асли ўзбекистонлик бўлган қозоғистонлик миллиардер Фаттоҳ Шодиев икки давлат вакилларининг бизнес соҳасидаги учрашувларида иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, асли ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов ҳам икки давлат вакиллари ўртасидаги учрашувларда иштирок этиб келмоқда.

Бундан ташқари бир неча кун аввал Фаттоҳ Шодиев Сирдарё вилояти ривожи учун 40 миллиард сўм ўзига тегишли маблағдан ажратган эди.

Бу воқеа ҳам айнан мана шу ташриф арафасида рўй берганини таъкидлаш мумкин.

Фото: AviaSpotter