Ўзбекистон муҳандис-консультантлар уюшмаси ва FIDIC ҳамкорлигида семинар ўтказилади

Ўзбекистон муҳандис-консультантлар Уюшмаси (УзАИК) Халқаро муҳандис-консультантлар федерацияси (FIDIC) билан ҳамкорликда жорий йил 2-3 май кунлари (соат 9:00 дан 17:30 гача) “FIDIC шартномалари ва бизнес амалиёти” мавзусида икки кунлик тренинг-семинар ўтказишни ташкиллаштирмоқда.

Мазкур тренинг-семинар расман аккредитациядан ўтган FIDIC халқаро тренер томонидан ўтказилади ҳамда тадбир иштирокчиларига FIDIC Сертификатлари топширилади.

Ушбу тадбир асосан Муҳандис-консультантлар халқаро федерацияси томонидан шартнома ва келишувларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш бўйича буюртмачилар, пудратчилар, қурувчилар, лойиҳа ҳомийлари ва донорлари, суғуртачилар, муҳандис-консультант ва архитекторлар, лойиҳа менежерлари (лойиҳаларни амалга ошириш бўйича гуруҳ/бўлимлар, дирекция ва ҳоказолар) ҳамда ишлаб чиқиш жараёнида иштирок этувчи юристлар учун мўлжалланган.

Тадбир бўлиб ўтадиган жой: Тошкент ш, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 66, мажлислар зали, “УзИнжиниринг” РЛИ биносининг 1-қавати.

Мазкур тадбирда иштирок этиш истагини билдирганлар жорий йилнинг 19 апрелигача тренинг-семинарда иштирок этувчилар ҳақидаги маълумотни (Ф.И.Ш., лавозими, телефон рақами) info@uzace.uz электрон манзилига юборишини сўраймиз.

Маълумот учун:
+99871- 237-12-71
+99899-444-77-66

www.uzace.uz
info@uzace.uz

Реклама ҳуқуқи асосида