Тошкентдаги аэропортда жанговор ўқ олиб кетилаётгани аниқланди

Хавфли “сувенир” божхоначилар назаридан четда қолмади.

Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари жанговар ўқнинг ноқонуний олиб ўтилишига ўз вақтида чек қўйишди.

“Тошкент-Москва” йўналиши бўйлаб учиб кетаётган фуқаро К.М. нинг багажи сканер воситасида текширувдан ўтказилганда унинг ичидаги кичик, деярли кўз илғамайдиган буюм ходимлар диққатини тортди.

Сўнгра багаж холислар иштирокида кўздан текширилганда унинг ичидан бир дона 7.62 мм ли жанговар ўқ борлиги аниқланди.

Фуқаронинг сўзларига қараганда ушбу ўқни у мерос сифатида олиб кетмоқчи бўлган экан. Аммо, қонун барча учун баробар эканлиги ёддан чиқармаслик лозим.
Божхона қўмитаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.