Фарғонада қаматаман деб таҳдид қилган 2 нафар ички ишлар ходими пора билан ушланди

Фарғонада бир фуқарога жиноят иши қўзғатиш, қаматиш билан таҳдид қилиб, 500 доллар пора олган 2 нафар ички ишлар ходими ушланди, деб ёзмоқда ЎзА.

Олтиариқ тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими суриштирувчиси Достонбек Мавлонов ҳамда профилактика инспектори Валижон Абдурашидовлар тамагирлик қилиб, жиноятга қўл урди.

Д.Мавлоновнинг хизмат вазифасига жиноятларни фош этиш, олдини олиш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш, иш юритувига берилган ариза, материал ёки жиноятлар бўйича суриштирув ва тергов ҳаракатлари ўтказиб, улар бўйича қонуний қарор қабул қилиш кирарди. Аммо у профилактика инспектори В. Абдурашидов билан тил бириктириб, тамагирлик йўлини танлади.

У ўз иш юритувидаги фуқаро Э. Маматовнинг “Нексия-2” русумли автомашинасини ўғирланганлиги ҳолати юзасидан С.Абдураҳимовга нисбатан тўпланган материал бўйича жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ва маъмурий