ЕЧЛ. Камбэклар давом этади. «Тоттенҳэм» 96-дақиқада гол уриб, финалга чиқди

Чемпионлар лигаси яримфинали доирасидаги яна бир жавоб ўйини ўтказилди.

«Аякс» ўз майдонида «Тоттенҳэм»ни қабул қилиб, 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди ҳамда меҳмондаги гол (0:1) натижасига кўра финалга чиқа олмади.

Майдон эгалари сафида де Лигт ҳамда Зиёш ўз ҳисобига 1тадан гол ёзиб қўйган бўлса, меҳмонларнинг барча голлари Лукас Моура томонидан киритилди.

Аякс Голландия – Тоттенҳэм Англия 2:3 

Голлар: 1:0 – 5 де Лигт, 2:0 – 35 Зиеш, 2:1 – 55 Лукас Моура, 2:2 – 59 Лукас Моура, 2:3 – 90 Лукас Моура.
Аякс – Онана, Блинд, де Лигт, Тальяфико, Мазрауи, Шене (Велтман, 60), де Йонг, ван де Бек (Магальян, 90), Зиеш, Тадич, Дольберг (Синкгравен, 67).
Тоттенҳэм – Льорис, Алдервейрелд, Роуз (Дэвис, 82), Триппьер (Ламела, 81), Вертонген, Алли, Ваньяма (Льоренте, 46), Лукас Моура, Сиссоко, Эриксен, Сон Хын Мин.
Огоҳлантиришлар: Сиссоко (16), Дольберг (50), Роуз (76), Зиеш (77), Онана (90).