Хоразмда ишлаб турган хорижий корхона ва тадбиркор, Банк айби билан «йўқ қилинмоқда»

Фото: "7news.uz"

«7news.uz» нашрига хоразмлик тадбиркордан мурожаат келиб тушди ва бу мактубда тадбиркорлик фаолиятининг аянчли қисмат битилган. Бепарволик ортидан корхона ва тадбиркорлик фаолиятининг йўқ қилингани ҳамда бир неча фуқароларнинг ишсиз қолгани битилган мурожаат мактубида қайд қилинганларни ўқувчиларимиз баробарида тегишли ташкилотлар раҳбарлари эътиборига ҳам ҳавола этамиз.

– «Корхонамиз “Хоразм вилоятини 2013-2015 йилларда саноат потенциалини ривожлантириш дастури тўғрисида” 22.11.2012й тасдиқланган Президентнинг ПҚ-1856 сонли Қарори 4-5 иловаларига 3 та йирик лойиҳалари билан  киритилиб, 1-лойиҳа, 25 иш ўринли йилига 1,5 млн.жуфт экспортбоп пайпоқлар ишлаб чиқариш фабрикасини 2014 йилда ишга туширган эди».

Маҳсулот Германиянинг“SES” экспертлик маркази экспертлари ўрганишидан ўтишига, “FALKE GROUP”, “ATAIR GmbH”, “MUM Sox Berlin”, “KiK Textilien und Non-Food GmbH”, “Takko”, каби йирик компаниялари “сифати яхши, буюртма берамиз” деб хулосага келишлари, 25 ёшга иш ўринлари яратилишига уч йил кетди, банк ва судга эса уни тугатишига уч кун етди.

Ҳудудларда инвестиция, янги технологиялар келтириш, экспорт ва янги иш ўринлари яратиш бўйича ҳурматли Президентимизни топшириқларини тескари ижроси ҳам бўляпти.

 Биз зарардан оқибати ёмонроқ, кейинги 2 та йирик лойиҳаларга киритиладиган Корея инвесторларининг миллионлаб доллар инвестициялари, Германияга тайёр экспортдан олиниши  мумкин бўлган юз минглаб доллар ва ундан қимматроқ нарса – Корея ва Германия бизнеси олдидаги Ўзбекистонга ишончни ва 25 ишчи ўрнини йўқотмоқдамиз.

Бу инвестори тайёр, ишга тушган, Европага импортерлари хам тайёр “Енгилсаноат”, кейингиси аниқ амалга ошириладиган, ер ажратилган  “Элтехсаноат” йирик лойиҳалари эди.

Низо эртага инвесторимиз томонидан халқаро даражага чиқарилса, банк ва суд тизимидаги сирлар очилиб, Ўзбекистонни инвестицион муҳитига ва обрўсига салбий таъсир қилади.

 Иш бўйича ҳолат:

 Вилоят Савдо саноат палатаси томонидан «KHOREZM ТECH» МЧЖ ҚК манфаатларини кўзлаб 30.04.18й Миллий банк Урганч бўлимидан 1700.0 млн.сўм етказилган зарар ва ортиқча олинган фоизларни ундириш юзасидан Урганч туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Лекин 14.06.2018й ишни кўришда судъя И.Тешаев “шартноманинг 4.8 ва 4.9 банди бўйича пулни долларда тўланмаган, банк конвертацияни ўз зиммасига олмаган, даъво талаблари ишдаги мавжуд хужжатлар билан исботланмади” деган асос билан даъвони рад қилди.

 Вилоят Апелляция инстанцияси 25.08.2018й “Банк Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2001 й 294-сон қарори билан тасдиқланган “Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан мижоз номидан биржа савдоларида қатнашиб келганлиги ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланади, валюта биржасида қисқа муддатда валюта сотиб олинмаганлиги банкдан зарарни ундириб олишга асос бўлмайди,” деган асос билан суд қарорини ўз кучида қолдирди.

 Банк айнан 294-сон қарор билан тасдиқланган Низом 2-иловаси талабларини бажармаган!

 Биринчидан: Суднинг 14.06.2016й Ҳал қилув Қарори 3-бети 1-хатбошисида “29.01.2018й Марказий банк текшириш далолатномасида корхонанинг миллий валюта сўмда йиғилган маблағларини хорижий валютага конвертация қилиш учун банкга берилган буюртмалари ва бу бўйича амалга оширилган ишлар ўз вақтида конвертация қилиб берилганлиги қайд қилинган” деб кўрсатилган, лекин текширув далолатномасида бундай жумла умуман йўқ.

Аксинча далолатномада “Ўз.Р.ХПК 1-моддасига кўра бузилган  манфаатларини  химоя қилишни сўраб қўшма корхона хўжалик судига мурожаат қилишга хақли” деб кўрсатган.Суд қарорида кредит шартнома 4.9-бандида “банк конвертацияни ўз зиммасига олмаслиги” кўрсатилган, шартномада эса мазмун бошқача бўлиб “ўзига боглиқ булмаган холатлар сабабли конвертация кечикса банк жавобгарликни ўз зиммасига олмаслиги” кўрсатилган.

Судъянинг кўрсатган асослари ҳужжатлардаги ҳақиқий ҳолатга умуман тўғри келмайди.

Аслида(кейинги бандларда шу Низомга қаралсин) : Марказий банки Бошқарувининг 13.06.2015й 14/5-сон қарори билан тасдиқланган “Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ :

2.Тижорат банкларининг ҳисоботлари уларнинг актив(кредит…)лари сифатининг ҳақиқий ҳолатини акс эттириши лозим.

  1. Ҳисоботларнинг ҳаққоний бўлмаслиги тижорат банки акциядорлари, Марказий банк ва бошқа манфаатдор томонларни чалғитишга ва янглиштиришга уриниш деб баҳоланади ҳамда хавфсиз бўлмаган, носоғлом банк амалиёти деб ҳисобланади.
  2. Тижорат банки балансида ва балансдан ташқари моддаларда юритилаётган муаммоли активларнинг улуши жами активларнинг ўн фоизидан ортиқ бўлса, Марказий банк томонидан тижорат банки ижро раҳбариятининг малакаси Марказий банк талабларига мувофиқ эмас, тижорат банки Кенгаши томонидан банк фаолияти устидан ўрнатилган назоратни етарли эмас деб ҳисобланади.
  3. Активларни ундирилиши суд жараёнида бўлса, тўлаш муддати узайтирилган бўлса бу активларнинг сифати «умидсиз» деб таснифланади:
  4. Тижорат банки сифати «умидсиз» деб таснифланган активлар учун уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг юз фоизи миқдорида махсус захира шакллантириши лозим.
  5. Захира камида ойига бир маротаба таҳлил қилиниши, зарур ҳолларда, қўшимча захира яратилиши лозим.

Бунда тижорат банклари захираларни шакллантириш ва улар бўйича бухгалтерия ўтказмаларини дастурлашган ҳолда амалга оширишлари лозим.

  1. Эҳтимолий йўқотишлар миқдорининг ошиб кетиши мумкинлигидан далолат берувчи омиллар аниқланганда, захирага йирик ажратмалар амалга оширилиши керак.
  2. Актив сифати «умидсиз» деб таснифланиши билан 3 иш куни ичида унинг ҳисоби балансдан ташқари моддаларда акс эттирилиши ва тегишли махсус захиралар камайтирилиши лозим. Зарарлар улар тан олинган даврда ҳисобдан чиқарилиши керак.
  3. Тижорат банклари маблағларни вакиллик ҳисобварағидан Марказий банкда очиладиган мажбурий захиралар депозитларига тижорат банки активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун шаклланиши лозим бўлган махсус захиралар маблағлари миқдорига тенг суммани ўтказишни таъминлашлари шарт.
  4. Тижорат банки захираларнинг етарли даражада бўлишини таъминлаш учун тўлиқ жавобгарлик тижорат банки Кенгаши ва Бошқарувига юклатилади.
  5. «Умидсиз» активлар бўйича захиралар ҳисобидан қоплаш тўғрисидаги қарор тижорат банки Бошқаруви томонидан қабул қилиниб, бу ҳақда тижорат банки Кенгашига 3 иш куни ичида ахборот берилади. «Активлар ва лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағидан қопланган «умидсиз» активларнинг ҳисоби баланснинг «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағида юритилади.
  6. «Умидсиз» активлар ва улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларнинг баланс ҳисобварақларидан «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисоб варағига ўтказилиши ва беш йил мобайнида балансдан ташқари моддаларда акс эттирилиши лозим.

Бир ойда камида бир марта қарздорга балансдан ташқари моддалардаги қолдиқларга мос келадиган асосий қарз ва ҳисобланган фоизлар бўйича муддати ўтган қарз ва у бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш талаб қилинган даъво хатини, балансдан ташқари моддалардан кўчирма илова қилинган ҳолдаюбориши лозим.

Ички аудит ва банк Бошқаруви ҳар чоракда балансдан ташқари моддаларига ўтказилган «умидсиз» активларни банк Кенгашига ёзма равишда маълумот беришлари шарт.

 Иккинчидан: Конвертацияни амалга ошириш Тартиби ва банк жавобгарлиги:

Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2001й 294-сон Қарори билан тасдиқланган “Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 6-бандидаВаколатли банкларга ушбу Низомга мувофиқ ўз мижозларини банклараро валюта савдоларида сўмларни хорижий валютага конвертация қилишга рухсат бериш юзасидан ҳуқуқ ва жавобгарлик юкланади”, 8-“Ўз.Р. ваколатли банклари ва Марказий банк банклараро валюта бозори қатнашчилари ҳисобланади. Марказий банк банклараро савдо сессияларида фақат Бирлашган барқарорлаштириш жамғармаси маблағлари билан қатнашади”,9-“Ваколатли банкларнинг мижозлари банклараро валюта бозори битишувларидафақат ўзлари мижози ҳисобланган ваколатли банклар орқали қатнашиши мумкин. Ушбу ҳолда ваколатли банк бозорда мижознинг топшириғига кўра ўз номидан иш кўради”, 14-Банклараро савдо сессияси ўтказиладиган кундан олдинги кунда соат 15.00 гача Бирлашган барқарорлаштириш жамғармасини бошқариш кенгаши ишчи органига савдо қатнашчиларидан олдиндан тушган буюртманомалар учун маблағ мавжудлиги бўйича ахборот бериладидеб белгиланган.

Ўз.РВБ Кузатув кенгашининг 21.11.2008й 94-сонли баёни билан тасдиқланган “Ўз.РВБда валютавий своп операцияларини ўтказиш қоидалари”2.22. Тизим доирасидаги (автоматик) ёки тизимдан ташқари своп битимларини тузиш учун буюртмалар келиб тушганда, Савдо тизими қуйидагиларни амалга оширади: – битим томонларининг пул позициялари миқдорини битим тузиш учун зарур бўлган (ЎзРВБнинг воситачилик ҳақини қўшган ҳолда) пул маблағлари етарлилиги жиҳатидан текширади,текширув натижаларига кўра буюртмани бекор қилади (етарлилик шартлари бажарилмаган ҳолда), 4.13. Своп битимларини тузиш учун Дилерлар ЎзРВБнинг махсус ҳисобрақамларида пул маблағлари мавжудлигини савдо ўтказилишидан олдин таъминлаб бериши зарур,Марказий банк Бошқарувининг 28.06.2008й 15/1-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўз.Р. банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом”нинг 20-бандида “Тизим доирасидаги (автоматик) ёки тизимдан ташқари своп битимларини тузиш учун буюртмалар келиб тушганда, Савдо тизими қуйидагиларни амалга оширади:битим томонларининг пул позициялари миқдорини битим тузиш учун зарур бўлган, Савдо тизимининг воситачилик ҳақини қўшган ҳолда, пул маблағлари етарлилиги жиҳатидан текширади, текширув натижаларига кўра буюртмани бекор қилади (етарлилик шартлари бажарилмаган ҳолда)”, 15.06.2016й 179-сон Кузатув кенгаш баённомаси билан тасдиқланган “Ўз.Р. Валюта Биржасида Банклараро савдо сессияларини ўтказиш Қоидалари”нинг 42-бандида: “савдолар ўтказилишидан олдин ЎЗРВБ ҳисоб-китоб марказидан ЎзРВБнинг махсус ҳисобрақамлари бўйича кўчирмалар олади, уларга ишлов беради ҳамда келиб тушган пул маблағларитўғрисида файлларни шакллантирадиСавдо тизимига пул маблағлари савдолар бошлангунга қадар келиб тушадидеб белгиланган.Ўз.РВБдаолдиндан пул депонентланмагунчавалюта сотиб олишга буюртма савдо тизимига киритилмайди!

Ушбу олдиндан пуд депонентлаш шартлари 07.02.2018йил№196-баённома билан тасдиқланган ЎзРВБнинг Савдо қоидаларининг 49,82,83,95,96-бандларида хам сақлаб қолинган.

 Лекин корхонанинг 205058,51$ буюртмаси конвертацияси учун банкга 2016-2017й қўйилган 840,6 млн. сўм маблағлари Бош банк-Ўзмиллийбанкга 30.09.2017й ўтказилган!

Исбот:  Миллий банк бўлимининг 29.11.2018й № ШШ-4452-1/08 сонли жавоб хати.

15.03.2017й холатига 766,1 млн.сўм корхона конвертация блок ҳисоб рақамида қолдиқ бўлиб қолганини14.01.2019й №МБ-136/06, №МБ-137/06-сонли банк хатлари тасдиқлайди.

 Шунгача ушбу маблағ банк Урганч филиали айланмаси ва фойдаланишида бўлган.

Мақсад пулни банк айланмасидаимкон борича кўпроқ сақлаб, фоизга бериб фойдаланиш!

10.07.2001йВМҚ 294-сон Низомнинг 23-бандида ”Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банклараро савдо сессияларидаги барча операциялари фақат Бирлашган барқарорлаштириш жамғармасининг маблағларини харид қилиш ва сотиш йўли билан амалга оширилади”, 25-бандига мувофиқ ”Бирлашган барқарорлаштириш жамғармасининг маблағларидан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:биржадан ташқари валюта бозорида операциялар кўламини кенгайтириш ва кўпайтириш, валюта бозори эркинлаштирилиши даврида тўлов балансини ва хорижий валютани алмаштириш курси барқарорлигини сақлаш”, 34-бандида асосий суммани ва фоиз тўловларини қайтариш жадвали (банк ўтказмаларини содир этишнинг назарда тутилган ва амалдаги саналари кўрсатилган ҳолда)деб белгиланиб, ушбу  муддат 15.01.2019й.гача эски график бекор қилиниб, ФК-385 моддасига мувофиқ кредитни тўлиқ қайтариш муддати 06.04.2016й Суд Қарори кучга кирган кундан ҳисобланади. 36-бандидаТижорат банки банк мижозлари хўжалик юритувчи субъектларнинг биржадан ташқари валюта бозорига сўмларни хорижий валютага конвертация қилишга қўйилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олади”,39-бандидаБанк Бошқаруви раиси эксперт гуруҳнинг фаолияти, қабул қилинаётган қарорларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги учун шахсан жавоб беради”, 40-бандида “Хорижий валютани харид қилиш ва сотишга доир операциялар ваколатли банк ва мазкур банкнинг мижози бўлган хўжалик юритувчи субъект ўртасида тузиладиган …шартномага асосан амалга оширилади, 42-бандида”Амалга оширилган битишувлар бўйича ҳисоб-китоблар икки иш куни мобайнида ўтказилади. Агар белгиланган муддат ичида ҳисоб-китоблар тугалланмаган бўлса, битишув бекор қилинади”, 48-бандида “Ваколатли банклар корхоналарнинг конвертацияга буюртманомалар беришининг тўғрилиги  устидан назоратни амалга оширадилардеб белгиланган.  Яъни конвертация учун ҳужжатларни тўғри расмийлаштирилишига Миллий банкга жавобгарлик юкланган.

Банк томонидан икки кун муддатда берилган буюртманома бўйича биржада сўмни конвертацияси амалга оширилмаса валюта сотиб олиш бўйича корхона билан банк ўртасида янги битишув қилиниб, янгидан буюртманома расмийлаштирилиши лозим бўлган.

Банк корхонадан буюртманома олганида 05.03.2016й суд қарори билан ундирилган деб кўрсатилган буюртманома бердик, кейинчалик буюртманомани 2 кунлик муддати ўтиб кетди, Тошкент ўткизмаяпти, буюртманомани қабул қиладиган куни ўзларимиз тўлдирамиз деб, иккинчи муддати очиқ буюртманома ҳам олдилар, лекин Республикага берилган муддати ва судни ҳал қилув  қарори кўрсатилмаган иккинчи буюртманомани ўтказиб юборганлар.

Корхона 02.02.2017й кредит қарзини қоплаш учун 1362,6млн.сўм конвертацияга қўйиб, банкга 205058,51$га учинчи якуний, жами 385248,81$га буюртманомани берган. Бу Миллий банк валюта сотиш курсида 407339,2$ни (Марказий Банк курсида 408438$) ташкил қилган.

Банк 03.02.2017й ЎзМиллийбанкга 205058,51$ буюртманома билан чиқиб, 25.11.2013й  №2179-сонли кредит шартномага асосан, судда бекор бўлган эски график бўйича кўрсатган.

Суд қарори 06.04.2016й кучга кириши билан барча кредит суммаси муддати ўтган ҳисобланадива “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун 12-моддасига мувофиқ Суд қарори бўйича юзага келган мажбуриятлар тегишли суммасида акс эттирилмасдан хисобот ва бухгалтерия ўтказмаларида 15.01.2019йилгача, муддати келмаган кредит бўлиб юритилган.

Банк бошқарувчиси М.Бозорбоевнинг 13.12.2017й №4362/06-хатида 13.12.2017й холатига корхонани 120177,3 доллар муддатли кредитдан қарзи мавжудлиги, муддати ўтган кредитдан карзи йўқлигикўрсатилгани банкда бухгалтерия нотўғри юритилишини исботлайди.

Ўзмиллийбанк валюта Департаменти банк Урганч бўлимига маълумотни аниқлаштириш учун 10.02.2017й № ЛО 153/85-5 хат билан чиқиб, 205058,81 доллар валюта сотиб олишга банк бўлимининг буюртмаси қабул қилингани, 08.02.2018й банк Эксперт комиссияси 22-сонли баённомасида ижобий хулоса берилгани, чет эл – Корея Эксимбанки кредити тўлови учун, муддати 22.03.2017йилдан – 15.01.2019йилгача деб қарор  қабул қилингани кўрсатилган.

 Бу ҳолатда Корея Эксимбанкинимуддати келмаган кредит тўлови учун деб кўрсатилган.

Банк Урганч бўлими кредит тўлови муддатидаги хатони тўғрилаш учун Ўзмиллийбанк

Эксперт Комиссиясига “05.03.2016й Суд қарори билан ундирилган” деб мурожаат қилмаган.

Корхона банк томонидан суд орқали муддатидан олдин ундирган маблағни тез конвертация қилиш тўғрисида банк рахбари С.Машариповга: №3, 4 (16.012017й), №5 (24.01.2017й), №6/2(20.02.2017й),№8(22.02.2017й), №9(24.02.2017й), №10 (09.03.2017й), №11(10.03.2017й),М.Бозорбоевга №20(16.06.2017), №21(03.05.2017), №25(21.07.2017) №27(08.08.2017й), №30(15.08.2017й) хатлар берган.

Лекин Миллий банк раҳбарияти ўз хатосини тўғрилаш учун хеч қандай ҳаракат қилмаган.Чунки С.Машариповнинг мақсади корхонани қарздан чиқариб юбормаслик бўлган.

 2016 йилдан 02.02.2017йилгача 205058,51$буюртмани конвертацияси учун банкга қўйилган 840610,3 минг сўм маблағлар Бош банкга 30.09.2017й ўтказилган ва курс ошиши сабабли 103964,42 $ миқдорида конвертация қилиниб, кеч қолдириб 147805 $,зарар етказилди.

Асос:  банк 12.10.2018й ШШ 3404/08  ва 29.11.2018й № ШШ-4452-1/08,-сонли жавоб хатлари.

Шунингдек банк бошқарувчисининг 13.12.2017й №4362/06-хатида 13.12.2017й холатига корхонани 120177,3 доллар муддатли кредитдан қарзи мавжудлиги, муддати ўтган кредитдан карзи йўқлигикўрсатилгани банкда бухгалтерия нотўғри юритилишини исботлайди.

Банк Урганч бўлими 28.05.2005й № 610 “Очиқ валюта позициясини юритиш қоидалари”га мувофиқМарказий Банкга 2016й апрел-декабр, 2017й январь-августида очиқ валюта позицияси ҳисоботларда “ кўрсаткич билан акс эттириб, кунлик ҳисоботларда кўрсатганда Валютани тартибга солиш тўғрисидаги Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ Марказий банк конвертацияга мақбул миқдордавалюта биржасида валюта ажратиб борар эди. Чунки 05.09.2017 йилгача Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ биржада ваколатли банклар  фақат “очиқ валюта мавқеи” доирасида чет эл валютасини сотиб олиши мумкин эди.

Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ «ваколатли банклар чет эл банклари билан чекловларсиз, очиқ валюта мавқеи лимити доирасида» гина операциялар ўтказиши мумкин эди.

 Асосий қарздан 39800$ 22.09.2016й, яна 22.03.2017й39785,43$, 22.09.2017й 39800$, жами 119475,43$  “чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган муддати ўтган қарзларҳисобига (Суд Қарори 05.03.2019й), бўлиб-бўлиб ўтказилгани сабабли банк бўлимида Регулятив капиталини долларда 10 % миқдорида чекланган “Очиқ валюта позицияси” шаклланмаган.

Асос:  банк 15.10.2017й 3441/06, 18.10.2018й №3900/08, 23.10.2018й №3989/08-сонли хати.

Суд қарори билан тўлов муддати келиши билан, ресурс-пул Кореяга долларда қайтарилиши сабабли Миллий банкни Корея Эксимбанки олдида мажбурияти –валюта позицияси пайдо бўлади.

Исбот:Ўзмиллийбанк валюта Департаментининг 10.02.2017й № ЛО 153/85-5 сонли хати.

Марказий банк текширув далолатномаси 18-7-х/б,19-бет1-хатбошиларида конвертация учун10.04.2015й 60000$га №47, 23.12.2015й 28300$га №196,19.10.2016й 30187$га №139, 01.11.2016й №147-сонли Бошқарув қарори чиқартириб, 25.05.2015й 152242500 сўм (60000$)ни ва 25.02.2016й 81007700сўм (28300$) Валюта Позициясиҳисоботда кўрсатилган.

 Айнан 2017 йил 3-февралда берилган 205058,81$ буюртмада бу харакатларни қилмаган.

 “Очиқ валюта позициясини юритиш қоидалари” 11-банди “ОВП белгиланган меъёридан ошиб кетиши эртаги кунга кўчирилиши мумкин эмас. Банк жорий кун якунигача Очиқ валюта позицияси лимити белгиланган меёрлар миқдоригача келтириш учун валютасотиб олиши ёки сотиши шарт”, 14-бандида «Ваколатли банклар Очиқ валюта позицияларини назорат қилиш Марказий банк томонидан ҳар иш куни тақдим қилинадиган ҳисоботлар асосида назорат қилинади” , 18-бандида «Ҳар бир чет эл валютаси бўйича Очиқ валюта позицияси меъёрлардан ошиб кетган холатларда Марказий Банк жарима чораларини қўллайди ҳамда алоҳида валюталар учун индивидуал очиқ валюта позицияси меъёрларини ўрнатади» деб белгиланган.

Марказий банк Бошқарувининг 28.06.2008й 15/1-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўз.Р. банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом”нинг 7-бандидаВаколатли банклар валютавий своп операциясини амалга оширишда Марказий банк томонидан ўрнатилган очиқ валюта позицияси лимитлари: чет эл валютасининг ҳар бир тури бўйича очиқ валюта позицияси; очиқ валюта позициялари қиймат катталигига риоя қилишлари лозим”, 28- «Марказий банк ва ваколатли банк ўртасида своп битими тузишнинг мажбурий шартлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: а) ваколатли банк томонидан мажбурий захира талаблари ва очиқ валюта позицияси лимити, шунингдек, Марказий банк томонидан ўрнатилган бошқа иқтисодий нормативларнинг ўз вақтида тўлиқ бажарилиши, 29-Марказий банквалютавий своп операцияларини ўтказишнинг умумий лимитини, шунингдек, ваколатли банклар билан своп операцияларини ўтказишнинг индивидуал лимитларини тасдиқлайди”, 30-бандидаМарказий банк ваколатли банкларга Савдо тизими орқали, битим тузиш назарда тутилган санадан олдинги бир иш кунидан кечикмаган ҳолда своп битимини тузиш тўғрисидамаълумот беради” деб белгиланган.

Қаранг, 05.03.2016й суд қарорига асосан кредит қолдиғи тўлиқ муддати ўтган кредит ҳисобварақларига ўтказилмаса банкнинг валюта позицияси шаклланмайди, чет эл – банки Эксимбанк билан фақат очиқ валюта мавқеи лимити доирасида операция амалга ошириши, биржада фақат “очиқ валюта мавқеи” доирасида чет эл валютасини сотиб олиши мумкин, тўлов муддати хам буюртмада 15.01.2019йилгача деб нотўғрикўрсатилган, буюртмани пули тўланмаган, корхона инвестиция дастури (ПҚ)га киритилгани кўрсатилмаган.

ХУЛОСА: банк Урганч бўлими раҳбарияти 205058,51 $ буюртманомани Валюта биржасида валюта сотилмайдиган ва Марказий банк валюта ажратмайдиган шаклда берган бўлиб чиқади.

Чунки 13 ва 19.10.2016й муддати келган деб берилган, “валюта позицияси”га ўтказилган, ЎзМиллий банк бошқаруви қарорлари қабул қилинган, 150 000 $ ва 30187 $ буюртманомалар бўйича 585,8 млн.сўмга валюта биржасида 15.03.2017й 165080 $конвертация қилинган.

Кредит шартномада “банк конвертацияни ўз зиммасига олмаслиги” кўрсатилишини ўзи ғайриқонунийдир.ФК-116 моддасида “Қонун  ҳужжатларининг  талабларига  мувофиқ  келмайдиган  мазмундаги  битим,  шунингдек  ҳуқуқ-тартибот  ёки  аҳлоқ  асосларига  атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир”.ФК-333 моддасидамажбуриятни  қасддан  бузганлик  учун  жавобгарликни  бартараф қилиш  ёки  чеклаш  тўғрисидаги аввалдан келишилган битим утузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас”.

Вазирлар Маҳкамаси Қарори ва Низомлар сўмларни конвертация қилиниши учун банкга ҳуқуқ ва жавобгарликни  юкласа, банк нега норматив хужжатларни бажармаслигини киритади?

Демак кредит шартноманинг 4.9-банди ВМ 10.07.2001й 294-сон Қарори 2 иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 6,14,23,34,36,38,40,42,48 бандларига зид бўлиб, тузилган кундан ҳақиқий эмасдир. Кодекс шархларида: 4. Агар мажбуриятни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик факти юзага келгунга қадар тарафлар ўртасида мажбуриятни қасддан бузганлик учун жавобгарликни қўлламаслик ёки чеклаш бўйича келишув тузилган бўлса, бу битим тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмасдир”. Банк айбли харакатлари жавобгарлигини олдини олиш учун шартномага ушбу 4.8 ва 4.9-бандларни  олдиндан киритган.

 Ўз.Р.ФК 335-моддасидакредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли”, 349-моддасидаБашарти, қарздор мажбуриятни кредиторнинг айбли ҳаракатлари туфайли бажариши мумкин бўлмаса, кредитор ўзининг мажбурият

бўйича бажарганларини қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эмас” деб белгиланган.

Учинчидан: кредитни қайтаришни қонунчиликда да белгиланган валютаси:

Миллий банк аризасига мувофиқ 05.03.2016й Суд Ҳал қилув қарори билан кредит шартноманинг қолдиқ суммаси муддатидан олдин тўлиқ ундиришга қаратилган. Демак ФК-385-моддаси 2-қисмига мувофиқ кредит шартнома, графиги суд тартибида бекор қилинган.

Олий суд Пленуми 22.12.2006й 13/150-сонли қарори 4-банди 3-хатбошисида “суднинг кредит шартномаси бўйича барча қопланмаган кредит суммаси ва бошқа тўловларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги даъвони қаноатлантириш тўғрисидаги қарори кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор бўлишига олиб келишини инобатга олиш керак” (Рус: При этом следует учитывать, что решение суда об удовлетворении иска о досрочном взыскании всей непогашенной суммы кредита и других платежей по кредитному договору влечет за собой досрочное прекращение кредитного договора). “СУДЛАР ТЎҒРИСИДА”ги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ “Қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг тушунтиришлари судлар, ушбу тушунтиришлар берилган қонун ҳужжатларини қўллаётган бошқа органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар учун мажбурийдир”. Ушбу Олий Суд Пленуми қарори 4-банди 27.12.2016й чиқариб ташланган ва 7.01.2017й.гача ўз кучида бўлган ва 05.03.2016й қабул қилинган Суд қарори мазмуни ва ижроси тартибини ўзгартирмайди.

Ўз.Р. ФК 4-моддаси “Фуқаролик қонун ҳужжатлари  орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга  киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилади”. Ўз.Р. “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунинг27-моддасида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.Агар қонун …. ёхуд юридик ва жисмоний шахсларга моддий зарар келтирса, қонунгаорқага қайтиш кучини бериш мумкин эмас” деб белгиланган. Кредит шартномани 15.1-Аннулирование”бандига мувофиқ банк даъвоси билан кредит шартномаси муддатидан олдин бекор бўлган, чункиМиллийбанкнинг 27.11.2017й “Огохлантириш хати”да хам “банк томонидан кредит шартномани бир томонлама бекор қилиб, кредит мажбу рий равишда ундириб олиниши” кўрсатилган.

Ўз.Р.ФК 385-“Шартномани ўзгартириш ва бекор қилишнинг оқибатлари” моддаси “Шартнома бекор қилинганида тарафларнинг мажбуриятлари бекор бўлади. Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, тарафлар шартнома  ўзгартирилгунча ёки бекор қилингунча мажбурият бўйича ўзлари бажарган нарсаларни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эмаслар”. Суд кредитни муддатидан олдин ундириш юзасидан қарори билан банкни Долларда қайтариш талабини бекор қилган.

Кредит шартнома бекор қилиниши билан, қарз мажбуриятимизтўлов кунига Марказий Банк валюта расмий курсидасўмга ўтади (ФК 245-моддаси), банк кредитни АҚШ долларида қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқини йўқотади, миллий валюта сўмниконвертацияси бўйича ҳуқуқ ва жавобгарлик ваколатли банкларзиммасига юклатилган (Ўз.Р.ВМҚ №294).

 Тўртинчидан:Марказий банк  Экспертининг била туриб ёлғон хулоса берганлиги  :

Прокуратура томонидан Эксперт деб топилган МБ Хоразм вилоят бошқармаси Кредит ташкилотлар инспекцияси бошқарма бошлиғи А.Балтаев текширув жараёнида амалдаги Қонун,  Қоида ва Тартиблар бўйича амалиёт қандай бажарилиши керак эди, ким томондан қонун ҳужжатлари бузилган ёки бузилмаганини кўрсатмасдан, сумма ва саъналарни кўрсатилган.

Далолатнома белгиланган тартибда расмийлаштирилмай, текширилувчи далолатнома билан танишиб, далолатномага эътирози бор-йўқлиги олинмай, айнан қонун бузилишларга йўл қўйган Миллий банкнинг раҳбар ходимлари ва мутаҳассислари иштирокида ўтказилган.

Текшириш далолатномасининг 1 бет охирида “2017 йил 3 ноябр холатига корхонани 119400 АҚШ доллари муддатли, 15879,99 АҚШ доллари қисмини кредитни қайтариш графиги бўйича муддати ўтган қарзи хамда 6100,93 АҚШ доллари миқдорида фоиз қарздорлиги мавжуд” деб кўрсатган. Текширувчи тўлов муддати 05.03.2016й келганини тушунмаса қандай текширган?

“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун 12-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 294-сонли қарори, Низом, Ўз.Р.ВБ Қоидалари, Тартиблар талаблари бузилгани, кредитни Корея ЭКСИМбанкига қайтариш муддати 15.01.2019 йилгача эмас, 05.032016й Суд қарорига асосан ўзгарганини,  буюртма ва банк бухгалтерия дастурида нотўғри кўрсатилганини кўрсатмаган.

Далолатнома 14-бет 1-хатбошисида, “асосий қарздан 39800$ 22.09.2016й22.03.2017й39785,43$, 22.09.2017й 39800$, жами 119475,43$ “чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган муддати ўтган қарзларҳисобига ўтказилгани”ни, кредитни муддатидан олдин қайтариш тўғрисидаги 05.03.2016й Суд қароридан 1,5 йил кеч ўтказилганини кўрсатмаган.  

Далолатноманинг 19-бети охири, 20-бети бошида “шартномани 4.9 бандида қарздор маблағлари ўз вақтида конвертация қилиниши ёки қилинмаслигини банк ўз мажбуриятига олмаган” деб тескари таржима қилиб, банк фойдасига ўгирган, бу ВМ 294-Қарорига зид, лекин кредит шартноманинг 4.9-бандида “ўзига боглиқ булмаган холатлар сабабли конвертация кечикса банк жавобгарликни ўз зиммасига олмаслиги” кўрсатилган.

Далолатноманинг 19-варақ 7-хатбошисидаги “Кредит шартномасининг 4.11-бандида – банк карздорнинг банкдан ташкаридаги валюта тўловидаги мавжуд  маблағларини ўз муддатида конвертация қилиниши юзасидан жавобгарликни олмаслиги кўрсатиб қўйилган” деган сўзлар кредит шартноманинг 4.11-бандида умуман йўқ. Банд мазмуни умуман бошқа.

Лекин, сўмларни хорижий валютага конвертация қилишга рухсат бериш юзасидан ҳуқуқ ва жавобгарлик юкланади, сўмларни хорижий валютага конвертация қилишга қўйилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини(10.07.2001й 294-сон ВМҚ 6,36-банд), айнан банкни ўзига боглиқ булган холатлар, нотўғри маълумотлар сабабли конвертация кечикганини, банк бўлимининг чет эл банки олдида валюта позицияси қачон пайдо бўлгани ва валюта позициясига ўтказилмаган буюртмаларга биржада валюта сотилмаслигини кўрсатмаган.

Бешинчидан:Ўзбекистонда инвестицион лойиҳаларга конвертация учун имтиёзли равишда хорижий валютани айирбошлаб олишнинг марказлашган манбаълари:

  • Вазирлар Маҳкамасининг “Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 06.2001й263-сон қарори билан Бирлашган барқарорлаштириш жамғармаси ташкил этилиб, Жамғарма валюта маблағлари биринчи навбатда асбоб-ускуналар, бутловчилар импорти, янгидан жалб қилинадиган хорижий кредитларга хизмат кўрсатишга ажратилган.

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.2001й 423-сонли қарори IV/10-банди “Ваколатли банклар ҳар ойнинг 2-кунидан кечиктирмай Молия вазирлигини иқтисодиётнинг устувор тармоқларига мансуб бўлган корхоналардан конвертациялаш юзасидан қабул қилинган буюртманомалар мавжудлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши” белгиланган. Енгил саноат иқтисодиётнинг энг асосий устувор тармоқларидан.

  • ВМ 25.05.1993й №251-сон қарори 2-иловаси “Республика валюта фонди тўғрисида”ги Низом -бандида “РВФ маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади: Ўзбекистон Республикасининг чет эл валютасидаги тушумлар ва харажатлар Прогнозида назарда тутилган мақсад ва чора-тадбирлар; чет эл кредитларига хизмат кўрсатиш;V. б) мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан сотиладиган кунда белгиланадиган курс бўйича сўмга сотиш; в) Марказий банкка: Ўз.Р. Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан белгиланган тартибга мувофиқ сўмга сотиш.

 08.1997й ПФ-1827 ”Пул-кредит сиёсати бўйича Республика комииссияси тўғрисида”ги Низом:3.1-банди “Республиканинг биржа ва биржадан ташқари валюта бозорларида операцияларни самарали равишда амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади; Ўз.Р.Валюта биржасининг ҳисоб-китоб муддатлари белгиланмаган операцияларини ниҳоясига етказиш тўғрисида қарор қабул қилади”,3.3-банди “хорижий технологиялар, «ноу-хау», асбоб-ускуналар қўлланиладиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган буюртмачиларнинг шахсий ва қарзга олинган маблағларини айирбошлаб бериш механизмини яхшилаш юзасидан тавсияномалар ишлаб чиқади;” .

 Банк бу холатда буюртмани валюта прогнозига киритиш учун Молия вазирлигига ёки муаммо бўйича“Пул-кредит сиёсати бўйича комииссия”га хам мурожаат қилмаган!

Корхона Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.11.2012й “Хоразм вилоятинини 2013-2015йилларда саноат потенциалини ривожлантириш дастури тўғрисида” тасдиқлаган  ПҚ-1856 сонли Қарори 4-5 иловаларига 3 та йирик саноат инвестицион лойиҳалари билан  киритилган.

 Юқоридаги ва Президентнинг 31.05.1996й ПФ-1467-сон Фармони, 15.12.2010й ПҚ-1442-сон Қарорларига асосан инвестицион дастурларга киритилгани, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотишлаб чиқаргани, янги замонавий дастгоҳлар келтиргани сабабли инвестицион лойиҳаларга имтиёзли равишда валюта ажратилган.

 Олтинчидан:Ўз.Р. Марказий банки 22.05.2015й“Тижорат банклари миллий валютани чет эл валютасига конвертациясини Халқаро Валюта Жамғармаси (МВФ) келишувлари 8-моддаси мажбуриятлари бўйича тўҳтатмагани, жорий халқаро ва чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича операциялар чекловларсиз ўтказилаётгани тўғрисида баёнот берган.

14.12.2017й CA-NEWS(UZ), 03.08.2017й “Zamin.uz” ва Kommersant.uz”да “Валюта имтиёзли равишда иқтисодиётнинг базавий тармоқларини модернизация ва реструктуризация қилиш учун тадбиркорлар ва давлат структураларига берилган, расмий  курс бўйича валюта конвертациясида инвестицион лойиҳаларга имтиёз берилгани” ёзилган.

Еттинчидан:Ортиқча олинган маблағлар:

Маблағларни банкга конвертацияга қўйилган 02.02.17й – 22.03.18й. даврида корхонага 13682,70$ асоссиз фоизлар ҳисобланган. Ўз.Р.ФК-327 моддаси 2-қисми шарҳидашунингдек, мазкур модда тарафларнинг муносабатида валюта (пул) товар  вазифасини ўтайдиган ҳолатларга нисбатан ҳам татбиқ этилмайди”деб белгиланган. Корхона конвертация ҳисоб рақамга етарли маблағни сўмда жамғариб, банкга буютманома берган кунидан бошлаб валюта товар хусусиятига ўтади, бу ҳолатда кредит маблағларига фоизлар ҳисобланмайди.Чунки 02.02.2017йилдан 30.09.2017 йилгача  пул корхонани эмас, банкни фойдаланишида бўлган.

Корхона ўз ихтиёри билан эмас, 05.03.2016й Суд қарорига асосан кредитни муддатидан олдин қайтарган бўлсада, 14.12.2017й ва 22.12.2017й кредитни муддатидан олдин қайтаргани учун деб кредит суммасидан 1 % – 9672711сўммиқдорда асоссиз комиссия хизмати олинган

Кредит шартнома “V.-бўлимида Миллий банк фоизи 3,07 % кўрсатилиб, ЭКСИМБАНК фоизлари тўлов графикда 2,5 йилдан кейин ҳисобланиб бошланган ва 5,03 % бўлган. Лекин банк 8,37 % ни тўлиқ ҳисоблаб, 29037,2$ортиқча фоиз ва хеч қандай хисоб-китобсиз9405 $ни олган. Корхона 4 йил давомида 108942,79 $ фоиз тўлаган бўлса, Корея Эксимбанкига 31215,91 $ (28,6 %) тўлаб, Миллий банк ўзига 77789,59 $   (71,4%), жами 38444,67$ ортиқча  пул олган.

Саккизинчидан:Банкнинг айбли ҳаракатлари:

2016 йил июн ойида, бир ярим йил (стандарт процедура, беш этапдан иборат) тўлиқ ўрганишдан кейин  Германия экспертлари “пайпоқларни сифати яхши, буюртма бошлаймиз” деб таклиф бериб турганда (экспорт салоҳияти 650 000 доллар) банк томонидан “корхонанинг истиқболи йўқ, шу сабабли кредитни муддатини узайтириш мақсадга мувофиқ эмасдеб 31.05.2016й СМ-2120/06- хат берилиб, корхона ишлаб чиқариши тўхтатилиб, сотилди.

ФК 349-моддаси “қарздор мажбуриятни кредиторнинг айбли ҳаракатлари туфайли бажариши мумкин бўлмаса, кредитор ўзининг бажарганларини қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эмас”, Германияга экспорт учун тайёр“Oeko-Tex Standard 100” сертификатиниолиш ва “BSCI” аудитдан ўтишга ҳисобимиздан 5000 $ чиқаришга банк имконият бермади.

Корея ЭКСИМБАНКИ Миллий банк мурожаат қилса муддатларни ўзгартириб бермоқчи бўлиб хат берди, лекин банк Урганч бўлими тўлов графигини ўзгартиришни хоҳламади.

Банк ЭКСИМБАНК 2012й ажратган 100,0 млн.доллар ресурсдан 0,4млн.долларини Корея қўшма корхонасига фойдаланишга имконият берилмаслигини тушуниб бўладими?

Банк собиқ раҳбари С.Машарипов Президент топшириқларига амал қилмагани сабабли вазифасидан 2017йил апрелида озод қилинган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Корхона 01.12.2014й ISO-9001-2008 сертификациядан ўтган ва экспорт учун “GS1”Халқаро Ассоциациясига аъзо, 64 турдаги маҳсулотга халқаро штрих-кодлар олган.

Корхона ушбу кўрган зарарини қоплаши ва айланма маблағга эга бўлиши билан ишлаб чиқариш қувватларини, 25 та ишчи ўринларини тиклаб (уч йилда ишчи ўрнини 100 тагача, экспорт салохиятини 3,5 млн.долларга етказиб) Германиянинг“SES” экспертлик маркази экспертлари (М.Зиммерманн)нинг икки йиллик ўрганишидан ўтган тайёр хужжатлар билан “FALKE GROUP” (йиллик савдо айланмаси 230,0-250,0 млн.ЕВРО), “KiK Textilien und Non-Food GmbH” (1200,0 млн.ЕВРО), “Takko” (1250,0 млн.ЕВРО), “ATAIR GmbH”, “MUM Sox Berlin” каби йирик компанияларига экспортни амалга ошириш имкониятига эга. Германиялик экспертлар хозиргача маҳсулот экспорти бўйича ишни давом қилдиришни сўрашяпти.

Марказий банк Хоразм бошқармаси амалдаги Тартиб, Қоидалар, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Қонунларга амал қилмаётган банкларга нисбатан чора кўриш, қонунбузар банкларни тартибга солиш ўрнига уларни айбини яшириб, Қонун устиворлигини таъминламай, айнан банк такрор-такрор бузган 294-Тартибга амал қилган деб хатлар бермоқда.

ТИФ Миллий банк Урганч бўлими ғайриқонуний харкатлари туфайли корхона валюта курси фарқидан 147804,88 $, пул конвертацияга қўйилган даврига нотўғри ҳисобланган фоизлар 13682,7$, ортиқча ҳисобланган фоизлардан 38444,67$, МТП ва корхона биноларини сотишдан ҳисобланган 60 879 451 сўм солиқлар, сотиш харажатлари, жами 1 700 000 000 сўмдан ортиқзарар кўриб, фаолиятини тўҳтатиб, 25 ишчи ишсиз қолди.

Биноларимиз сақлаб қолинганда ҳам 2 ой ичида янгидан ишлаб чиқариш қилар эдик.

 Ҳурмат билан,

«KHOREZM ТECH» МЧЖ ҚК директори:                                 О.Абидов

(+99891-424-60-06)