Игнатий Нестеров 8 ойга футболдан четлатилди

ОФК тартиб-интизом қўмитаси Игнатий Нестеров борасида қарор қабул қилди.

«Championat.asia» порталининг ёзишича, Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони 8 ойга футболдан четлатилди. Дисквалификация муддати 13 февралдан бошланади. Яъни Нестеров 13 октябрь куни майдонга туша олади. 13 август куни Нестеров машғулотларни бошлаши ва шартнома тузиши мумкин.

Аввалроқ, Осиё Футбол Конфедерацияси интизом қўмитаси Ўзбекистон терма жамоаси сафида фаолиятини якунлаган  дарвозабон Игнатий Нестеровни тақиқланган моддани истеъмол қилганликда гумонлагани хабар берилганди.