Фарғонада 8-синфи ўқувчилари жанжали пичоқбозликка айланиб кетди

2019 йил 10 май куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи, 8-синф ўқувчиси А.А. Тошҳовуз кўчасида Боғиатиргул кўчасида яшовчи, 8-синф ўқувчиси О.М. билан ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларига пичоқ билан уриб тан жароҳати етказганлар.

Натижада А.А. ва О.М.лар касалхонага ётқизилганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ бу ҳақда хабар берди.