ДХХ Ўзбекистоннинг ахборот соҳасидаги раҳбарлардан бирини қўлга олди

Ишончли манба хабарига кўра, Саид-Абдулазиз Юсупов Жиноят кодексининг «фирибгарлик» (168-моддаси 3-қисми) моддаси билан айбланмоқда.

У ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими сифатида таништириб, ўзганинг ишончига кириб, уни суистеъмол қилиш йўли билан жуда катта миқдордаги маблағни ўзлаштириб олгани айтилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилди.

Бироқ, бу борада ҳали расмий маълумот эълон қилингани йўқ.

Шунингдек, Фонд раҳбарини ҳам ҳозирданоқ фирибгар дейишга асос йўқ. Сабаби Ўзбекистон қонунчилигида фақатгина Суд ҳукми айбланувчини фирибгар деб топгандан кейингина, уни шундай деб аташ мумкин.