Видео: Мьянмада йўловчи самолёти шассисиз қўнди

Myanmar Nationаl Airlines авиакомпаниясининг самолёти бортида 89 йўловчиси билан Мандалай (Мьянма) аэропортида шассилари очилмаган ҳолда фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Aviation Safety’га таяниб «Daryo.uz» хабар беради.

Бу воқеа Янгондан Мандалайга учаётган Embraer ERJ-190LR самолёти билан содир бўлди. Учувчилар самолётни олд шассиларини оча олмаганидан сўнг, ёнилғини бўшатиб, пастлаб учган ҳолда иккинчи уринишда учиш-қўниш йўлагига муваффақиятли қўндирди.

Интернетга жойлаштирилган видеотасвирда самолётнинг қандай пастлаб учиш-қўниш йўлагига қўниши акс эттирилган. Йўловчилар ва экипаж аъзоларидан ҳеч ким жароҳат олгани йўқ.