Туркия Ўзбекистон автоташувчилари учун 30 кунлик виза тартибини бекор қилди

Ўзбекистон автоташувчилари учун Туркияга 30 кун муддатга визасиз кириш тартиби жорий қилинди. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған тегишли қарорни имзолаган.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркия Республикасига ташрифи чоғида 2017 йил 25 октябр куни имзоланган “Йўловчи ва юкларни автомобилларда халқаро ташувлар тўғрисида“ги ҳукуматлараро битимни амалга ошириш доирасида имзоланган.

Туркия Президенти тегишли қарорга 9 май куни имзо чеккан. Қарор 2019 йилнинг 10 майидан кучга кирган.