Тошкент вилоятида Молдова фуқароси аёл киши билан пахта даласини пайҳон қилди

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жорий йилнинг 13 май куни Молдова Республикаси фуқароси 31 ёшли К.В. бошқарувидаги “Кобальт” автомашинасида номаълум аёл билан “Низомиддин Анро-омад” фермер хўжалиги пахта экин даласига кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у пахта экин даласининг 0.1га майдонини автомашинада пайҳон қилиб, моддий зарар етказган.

К.В.га қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар судга юборилган, дейилади хабарда.