Олимпия қўмитаси раиси Умид Аҳмаджоновнинг лавозимидан кетгани айтилмоқда

2018 йилнинг 10 январь куни Алишер Султонов ўрнига Ўзбекистон Миллий олипия қўмитаси раиси сифатида иш бошлаган Умид Аҳмаджонов 1977 йил 16 май куни туғилган.

Туғилган кунига бир кун қолганда Умид Аҳмаджоновнинг Олимпия қўмитаси раислиги лавозимидан олингани айтилмоқда.

«7news.uz» нашрининг ишончли манбаси хабарига кўра, Умид Махаматжанович яқинда Марказий Осиё футбол федерацияси Президентлиги лавозимидан озод этилган эди.

Умид Аҳмаджоновнинг Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенлиги лавозимида қолиши ёки қолмаслиги ҳам сўроқ остида турибди.