«Украинани Худо ўз паноҳида асрасин»: Порошенко Зеленскийга муваффақиятлар тилади

Украинанинг амалдаги президенти Пётр Порошенко мамлакатнинг сайланган етакчиси Владимир Зеленскийга президентлик лавозимида муваффақиятлар тилади. Бу ҳақда у ўз Twitter’ида ёзди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».

Порошенко яқиндагина сайлов пойгалари чоғида Зеленский билан «ашаддий рақиблар» бўлганини қайд этди.

Аммо, Порошенконинг сўзларига кўра, эртага янги давлат раҳбарига айланадиган Зеленскийнинг «европача келажаги»га у ишонади.

«Шундай экан, Худонинг ўзи Украинани ўз паноҳида асрасин, унинг янги раҳбарини эса ўз фаолиятида қўлласин», — деди Порошенко.