Кобул шаҳрида кучли портлаш содир бўлди​

Бугун тонгда Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида кучли портлаш содир бўлган.

“ www.vesti.ru“нинг хабар беришича, портлаш содир бўлган манзилда кўплаб давлат идоралари, халқаро ва нодавлат ташкилотлар жойлашган.

Хабарда айни вақтда ҳодиса жойига хавфсизлик кучлари ва тез тиббий ёрдам машиналари йўл олгани, ҳозирча қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар келиб тушмагани, портлаш тафсилотлари ҳам маълум эмаслиги айтилади.