«Google»га эгалик қилувчи корпорацияга қарши антимонопол текшируви бошланади

АҚШ адлия вазирлиги «Google» га эгалик қилувчи. «Alphabet» корпорациясига нисбатан антимонопол текширувларни бошлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Бу ҳақда «The Wall Street Journal» хабар беради.

Нашр манбаси маълумотларига кўра, вазирлик ва АҚШнинг савдо бўйича федерал комиссияси бу борада маслаҳатлашув ҳам ўтказган.

Маълумки, халқаро ҳамжамиятда «Google» давлатларнинг монополияга қарши қонунчилигини бузаётгани иддао қилиб келинади. Хусусан, март ойида Еврокомиссия рекламаларни интернетга жойлаштириш ва қидирув тизимида уларни тақсимлаш рақобатчилигида Европа меъёрларини бузиш айблoви билан «Google»га 1,49 миллиард евро жарима солган эди.