Дональд Трамп барча мусулмонларни Рамазон ҳайити билан табриклади

АҚШ президент Дональд Трамп Рамазон ҳайити муносабати билан мусулмонларга табрик йўллади.

Табрикда шундай дейилади:

“Мелания иккимиз Ийд ал-фитр муносабати билан энг эзгу тилакларимизни йўллаймиз.

Муборак Рамазон ойи якунида мусулмонлар дуо ва тафаккур орқали ҳайит байрамини нишонлашади. Ушбу муқаддас кун Қўшма Штатлар ва дунёнинг турли бурчакларидаги мусулмонларга муҳтожларга ёрдам бериш, Яратганга бўлган ишончни мустаҳкамлаш, бошқалар билан ибодат ва ўзаро мулқотга киришишга содиқ эканликларини давом эттириш учун бир имкониятдир.

Бу байрам уни нишонлаётганлар учун қувонч ва тинчлик олиб келади, деб умид билдирамиз ҳамда бутун дунёдаги жамоалар Яратганнинг муҳаббати, марҳамати ва яхшиликлари чексиз эканини идрок этишлари учун дуо қиламиз.

Ўзбекистон миллий ахборот агенлиги хабари беришича, – Ҳайитингиз муборак бўлсин!” дейилади Президент Дональд Трампнинг Рамазон ҳайити муносабати билан йўллаган табригида!