Эден Азар расман «Реал Мадрид» клуби аъзоси бўлди

«Реал Мадрид» расман Эден Азар трансферини эълон қилди. «Челси»нинг собиқ футболчиси ўзининг янги жамоаси билан 2024 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Бу ҳақда «Реал» расмий сайти маълум қилди.

Бельгиялик футболчи тез орада тиббий кўрикдан ўтади. Ҳозирча шартнома шартлари эълон қилинмади, бироқ аввалроқ 28 ёшли футболчининг трансфери 100 млн еврони ташкил қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.