Тошкентда бўлган яна бир оммавий муштлашув видеоси тарқалди

Воқеанинг Тошкент шаҳрида бўлгани айтилмоқда.

Видеоёзувда кўриш мумкинки,  ўзаро келишмовчиликни ҳал қилиб олиш учун тўпланаётган икки томон аъзолари билан кутилмаган воқеа содир бўлди.

Автомашинада шерикларини олиб келган шахс кутилмаганда рўпарадан келаётган тахминан 8 нафар йигитни ўз автомашинасида босишга ҳаракат қилиб,  уларнинг устига қараб ҳаракатни бошлаган.

Тезкорлик билан ҳаракат қилган йигитларнинг аксари бу ҳужумдан қутулиб қолишга муваффақ бўлган, аммо улардан уч нафарига автомашина келиб урилди.

Кейинчалик ўзаро муштлашув ҳам бўлгани ушбу видеода акс этган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу видео юзасидан ҳозирча на норасмий ва на расмий маълумот ҳозирча тарқалгани йўқ.

Фақатгина воқеа Тошкент шаҳрида бўлган деган тахмин илгари сурилмоқда.