Тошкентда эркак iPhone’ни қалбаки пулга сотиб олди

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширишда қалбаки пуллардан фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Бош прокуратуранинг хабар беришича, чет эл фуқароси А.В. фуқаро А.Х.дан харид қилган 3 дона «iPhone Xs Max» русумли уяли алоқа телефон аппаратлари учун берган 3025 АҚШ долларидан 3000 АҚШ доллари қалбаки эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.