Ўзбекистон ФИФА рейтингида уч поғона юқорилади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФАнинг 14 июнда эълон қилинган рейтингида 82- ўринни эгаллади.

Осиё футбол конфедерацияси терма жамоалари ичида энг яхши натижани Эрон футболчилари кўрсатмоқда (20-ўрин), Япония (28-ўрин), Жанубий Корея (37-ўрин), Австралия (43-ўрин), Қатар (55-ўрин) ва БАА (67-ўрин).

ФИФА рейтингида Бельгия терма жамоаси етакчилик қилмоқда, Франция 2-ўринда, Бразилия эса 3-поғонада бормоқда.