Равшан Эрматов Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти бўлди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси анжуманлар залида ташкилотнинг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда ФИФА рефереси Равшан Эрматов номзоди ЎФА биринчи вице-президенти лавозимига таклиф қилинган.

Унинг номзоди қўллаб-қувватланиб, ташкилот вице-президенти этиб сайланган. Шундай қилиб у ўз аризасига кўра ишдан кетган Умид Аҳмаджоновнинг ўрнини эгаллайди.