Тошкент шаҳар ҳокими бозорларда «рейд» ўтказди

Бугун, 23 июнь куни, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Қўйлиқ» бозорига ташриф буюрди ва у ердан маҳсулотлар нархи ҳамда бозордаги шароит билан танишди. Ҳоким бозордаги озодаликни ҳам кўздан кечирди.

Бугун эрталабдан Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва ҳокимликнинг бир қатор вакилларининг бозорга ташрифи ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу ҳақда ҳокимлик ҳам расман маълум қилди.

Ҳоким асосан бозорда маҳсулотларнинг сифати ва нархини кўздан кечирди ва ўрганди.

Шунингдек, у озодаликка эътибор бериш кераклигини ҳам таъкидлаган.Ҳоким сотувчи ва харидорлар билар ҳам айни шу борада суҳбатлашган.

Кун давомида Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Чорсу» бозорини ҳам ўрганган.

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳар ҳокимининг халқ орасига турли йўллар билан кириб бориб, Тошкент аҳолиси билан янада яқинроқ муносабатда бўлаётгани қолган ҳокимларга ҳам ўрнак бўлса арзийди.