Беҳзод Мусаев солиқ имтиёзлари нима учун бекор қилинганига изоҳ берди

Халқаро пресс-клуб сессиясида Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаевнинг қайд этишича, тадбиркорлик субъектларига нисбатан асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт шартномалари юзасидан муддати ўтган дебитор қарздорлик учун молиявий жазо қўлланилмайди. Шу каби буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 кундан ортиқ бўлса ана шундай имкониятга эга бўлади.

Эндиликда Давлат солиқ қўмитаси асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт шартномалари юзасидан муддати ўтган дебитор қарздорлик учун тадбиркорлик субъектларига молиявий санкцияларни қўллаш тартибини белгилаш тўғрисида таклифлар киритади.

Бу ўзгаришлар солиқ юкини камайтириш йўлидаги саъй-ҳаракатлардир. Даромад, мол-мулк солиғи, суғурта бадалининг туширилишини ҳисобга олиш керак. Шу йилнинг биринчи ярим йиллигида 571 минг иш ўрни яратилди, десак бўлади. Бу солиқ тизимидаги ислоҳотлар тўғри эканини кўрсатяпти.

Соғлом рақобат муҳитини сақлаш асл мақсадимиз эди. Имтиёзлар бекор қилиниши натижасида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Қўшилган қиймат солиғини тўлаш учун ихтиёрий мурожаатлар бўлгани учун шундай йўл тутилди. Йирик ер эгалари йирик бизнес объектларига кириб боришида занжирлар узилаётгани учун уларнинг фойдасини кўзлаб шундай йўл тутилди. Божхонадаги имтиёзлар ишлаб чиқарувчиларнинг бозорини синдираётган эди. ЎзАнинг хабарига кўра, шу сабабли божхонадаги имтиёзлар ҳам бекор қилинди.