Жиноят ишлари бўйича суд раиси пора олаётганда қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Чиноз тумани жиноий ишлар бўйича суди раиси М.Х. (Катта эҳтимол билан исми-шарифи М.Х. дейилаётган судья Ҳакимов Мухтор Абдуллоевич бўлиши керак) пора олишда айбланиб ушланди.

Мухтор Ҳакимов ўтган ҳафтанинг сўнгги кунларида ҳам қатор жиноят ишларига нисбатан ҳам суд тергови ўтказган эди.

«7news.uz»га маълум бўлишича, ҳозирда Чиноз тумани Жиноят ишлари бўйича судида фақатгина судья Рахимжонов Рахмонберди Камбаридинович томонидан ишлар кўрилмоқда.

М.Х. эса 3 минг АҚШ долларини пора сифатида олаётганда ушланган. Ҳозирда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси тартибида жиноят иши очилгани айтилди.