Японияга ишга жўнатмоқчи бўлган фирибгарлар Ўзбекистонда ҳам пайдо бўлди

Жорий йилнинг 8 июль куни Самарқанд шаҳар ИИБга ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Уларга кўра, 2018 йил 1 август куни Навбохчиён маҳалласида яшовчи 36 ёшли П.Х. танишлари 25 ёшли С.А. ва 28 ёшли С.Ў. Япония давлатига ишлаш учун юборишини айтиб, улардан 5000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб П.Х. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.