Қашқадарёдаги ЙТҲда ҳайдовчи воқеа жойида, йўловчи эса шифохонада вафот этди

Жорий йилнинг 8 июль куни соат 14.05ларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшаган, 1994 йилда туғилган Ш.Қ. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини “Еттитом-Қарши” йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Аннарўз қишлоғида яшовчи, 34 ёшли Ш.Л. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси Ш.Қ. жароҳат олиб воқеа жойида ва Ш.Л. бошқарувидаги “Нексия” автомашинаси йўловчиси 48 ёшли М.Б. касалхонада вафот этган.

Шунингдек, ҳайдовчи Ш.Л. ва унинг яна бир йўловчиси – 25 ёшли О.Б. исмли аёл жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.