Даврон Файзиев ЎФА матбуот ва медиа департаментига директор этиб тайинланди

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ОАВ билан ишини янада самарали йўлга қўйиш, матбуот ва медиа департаменти иш фаолиятини яхшилаш, терма жамоалар ва миллий футболимизга оид янгилик ва хабарларнинг тезкорлик билан холис тарзда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида ЎФА матбуот ва медиа департаментига янги директор тайинланди. Бу ҳақда ассоциация матбуот хизмати маълум қилди.

Эндиликда таниқли шарҳловчи, ўзбек журналистикасида ўз ўрнига эга, хусусан спорт журналистикасида ном қозонган Даврон Файзиев ЎФА матбуот ва медиа департаментига раҳбарлик қилади.

“Ўзбек футболини ривожлантириш йўлида ЎФАнинг ҳар бир департаментида ўз ишининг профессионаллари фаолият олиб бориши талаб этилади. Шу боисдан Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ОАВ ва мухлислар билан ўзаро алоқаларини янги босқичга олиб чиқилиши, турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг фаолияти тўлиқ хамда кенг ёритилишини таъминлашда ушбу соҳанинг етук мутахассисларидан бири саналувчи Даврон Файзиевга ишонч билдирамиз”, – дея таъкидлади Равшан Эрматов