Юнон-Рум кураши бўйича Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз дастлабки кунни муваффақият билан бошлашди

Кеча Таиланднинг Чонбури шаҳрида бошланган юнон-рум кураши бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз иккита медални қўлга киритишди.

55 кг вазнда гиламга чиққан Ихтиёр Ботиров финалга қадар барча рақибларини мағлубиятга учратди. Фақат ҳал қилувчи баҳсдагина имкониятни бой берди ва қитъа чемпионатининг кумуш медали билан кифояланди. Яна бир вакилимиз – Дилшод Омонгелдиев 77 кг вазнда кураш тушиб, бронза медали билан тақдирланди.