Яккабоғлик тадбиркорнинг дўкони бузилмайдиган бўлди. Зарар суд орқали ундирилади

Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев 27 июль куни эрта тонгда Яккабоғ тумани “Эски Яккабоғ” қўрғончасида келиб, аҳоли билан учрашди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Бекзод Маматқулов “Халқ сўзи“га маълум қилди.

Учрашувда аҳолининг муаммо ва мурожаатларини тинглади. Туман ҳокимлиги ва тадбиркорлар ўртасида юзага келган тушунмовчилик ва англашилмовчиликларга чек қўйди. “Обод қишлоқ” дастури бўйича олиб борилаётган ишлар мазмун-моҳияти уларга атрофлича тушунтирилди. Тадбиркорлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар инобатга олиниб, тадбиркорлар талаби қондирилган.

Вилоят ҳокими З. Рўзиев тадбиркор Баҳриддин Исомовнинг турмуш ўртоғи Нодира Ҳайдарова ҳамда фарзанди Шарофиддин Даминов билан якка тартибда мулоқот ўтказган. Яккабоғлик тадбиркор Баҳриддин Исомовнинг дўкони бузилмайдиган бўлди. Етказилган моддий зарар эса суд орқали ундирилади.

Бугун тушгача давом этган мулоқотда вилоят ҳокими 30 яқин дўкони бузилган тадбиркорларга бузилган дўкони ёнида бўлиб туришларини, бузиб ташланган дўкон ёнига шахсан ўзи бориб, компенсация пули ҳисобланиб, тўлаб берилишини назоратга олишини билдирди, бу бўйича масъул ходимларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Айни дамда, вилоят ҳокими мазкур қўрғончада бўлиб турибди. Тез фурсатда ичида ушбу учрашув якуни ва ҳолат юзасидан тўлиқ материал эълон қилинишини маълум қиламиз.