Ўзбекистонлик кинолог рекорд ўрнатди

Бешинчи халқаро армия ўйинлари доирасида Россиянинг Москва вилояти Дмитров шаҳрида ўтказилаётган мусобақанинг Дог биатлон (индивидуал пойга) шарти бўйича беллашувлар ташкил этилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департамент хабар берди.

Унда Ўзбекистоннинг “Содиқ дўст” жамоаси муваффақиятли қатнашмоқда. 3200 метрли масофада жойлашган тўсиқларда ўзбекистонлик кинологлар ўз маҳоратини яққол намойиш этгани бунга мисолдир.

Хусусан, катта лейтенант Шодиёр Шомуродов ўз хизмат ити билан барча тўсиқлардан муваффақиятли ўтиб, биринчи шарт бўйича тўсиқлардан 13 дақиқаю 3 сонияда маррага етиб келиб, рекорд ўрнатди.

Россия, Беларусь, Қозоғистон, Жазоирдан аёллар ва ДОСААФ жамоалари иштирок этаётган мусобақанинг биринчи босқичида юртдошларимиз ҳозирча 3-ўринда кетмоқда.

«xs.uz» нашрининг хабарига кўра, олдинда Ҳимоя хизмати (шартли қоидабузарни ушлаш), 300 метрли тўсиқли йўлакдан ўтиш, қуроллардан нишонни мўлжалга олиш шартлари турибди.