“Жиззахагрокимёҳимоя”даги талон-тарож фош этилди

“Жиззахагрокимёҳимоя” мансабдорлари устидан очилган ишда айбдорларга нисбатан жазо тайинланди.

“Jahon.uz” ахборот порталининг ишончли манбаси берган маълумотларга кўра, Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг 2019 йил 18 апрелдаги ҳукмига мувофиқ, “Жиззахагрокимёҳимоя” ҲАЖ Арнасой тумани филиали марказий омбори мудири бўлиб ишлаган Т.С. барча турдаги корхона, муассаса, ташкилотларда мансабдорлик-моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқларидан 2 йилга маҳрум қилиниб, 5 йил 9 ой озодликдан маҳрум қилинди. Қолганларга ҳам суд томонидан тегишлилигича жазо тайинланган.

«7news.uz» интернет нашри аввал ҳам бу ерда талон-тарож ва ўғирлик ҳақида хабар берган эди.

“Жиззахагрокимёҳимоя” ҲАЖ нинг айрим ходимлари ўзаро жиноий тил бириктиришиб, гуруҳда, таъминотчи корхоналар томонидан темир йўл орқали юборилган минерал ўғитлар марказий омборга жойланиши, бус-бутун сақланиши таъминланиши, олдиндан тўлов амалга оширилгач, фермер хўжаликларига ҳисоб-фактуралар асосида чиқим қилиниши назорат қилиниши лозим бўлса-да, Арнасой тумани филиали номига           20.03.2018-йилда 24582009-рақамли вагонда келган 68 тонна, 22.03.2018-йилда 23414531-рақамли вагонда келган 66 тонна, 24344277-рақамли вагонда келган 68 тонна, 24371353-рақамли вагонда келган 64 тонна, жами 266 тонна аммиакли селитрани ҳеч бир ҳужжатсиз, жамиятнинг Дўстлик тумани филиалига чиқим қилиш, бундан ташқари, 07.04.2018-йилда 23439904-рақамли вагонда келган 60 тонна карбамидни, 28001857-рақамли вагонда келган 68 тонна “PS-agro” минерал ўғитларни ҳам гўё омборга кириш темир йўл рельси бузилган деган баҳонада Дўстлик тумани филиали омборига тушириш, сўнгра шу минерал ўғитлардан 68,6 тонна 62.970.766 сўмлик аммиакли селитрани, 43,7 тонна 40.860.493 сўмлик карбамидни, 70,1 тонна 147.840.360 сўмлик “PS-agro” минерал ўғитларни номаълум шахсларга сотиб юбориш, омборда юзага келган камомадни яшириш мақсадида минерал ўғитлар марказий омборида сақланаётгани ҳақида бухгалтерия ҳужжатларига сохта маълумотларни киритиш, яъни расмий ҳужжатларни била туриб қалбакилаштириш ва шу тариқа ўзганинг жами 251.671.619 сўмлик жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишдан иборат жиноятларни содир қилганлар.