Туркиядаги ўқ-дорилар омборида портлаш юз берди

9 август куни Туркиянинг Сурия билан чегара ҳудудида жойлашган Рейханли шаҳридаги ҳарбий ўқ-дорилар сақланадиган омборхонада кетма-кет бир неча портлашлар юз берди.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Ҳудудда аҳолини эвакуация қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Бахтсиз ҳодиса оқибатида жабрланганлар аниқланмаган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг июль ойи бошларида мамлакатнинг айнан ушбу ҳудудида юз берган автомобиль портлаши оқибатидаги бахтсиз ҳодисада уч нафар суриялик ҳалок бўлган эди. Мамлакат Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ушбу кўнгилсиз ҳодисани террористик ҳаракат оқибати деб баҳолаган эди.