UZAUTO MOTORS ва InfinBANK ҳамкорлиги! Газ балон ускунали Lacetti акцияда кредитга берилади

UZAUTO MOTORS компанияси барча юртдошларимизни кириб келаётган Мустақиллик ҳамда Қурбон ҳайити байрамлари билан қутлаб, махсус акциялар ҳақида эълон қилади, дейилади компания баёнотида.

Шунингдек, 2019 йилнинг 9 августидан эътиборан сиз ўзингиз учун 2 йилгача бўлган муддатга энг мақбул кредит шартларда автомобиль харид қилишингиз мумкин, дейилган.

Акция шартларига кўра, UzAuto Motors компанияси Асака банк билан биргаликда Lacetti 1 поз. ҳамда ГБО, Malibu ва Tracker автомобилларини дастлабки 50 фоиз тўлов эвазига йиллик 5 фоиз устама билан харид қилишни таклиф қилмоқда.

Акция амал қилиш муддати – 2019 йилнинг 9 дан 31 августига қадар.

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида Uzauto Motors компанияси InfinBANK билан биргаликда фойдали шартларда автокредитлаш бўйича яна бир акция йўлга қўйиши маълум қилган.

2019 йилнинг 12 августидан 1 сентябрига қадар сиз InfinBANKдан автомобиль харид қилиш учун кредит олишингиз мумкин. Кредит 3 йил муддатга йиллик 16 фоиздан бошлаб 25 фоиз дастлабки тўлов эвазига тақдим этилади.

ЎзАнинг хабарига кўра, Акцияда UZAUTO MOTORS компаниясининг биринчи позиция ва газ балон ускунали Lacetti, Malibu ва Tracker автомобиллари иштирок этади.

Кредитлар жисмоний ва юридик шахсларга ЎзР миллий валютасида фақат қуйидаги шартларда янги автомобиллар харид қилиш учун берилади: Malibu ва Lacetti автомобиллари йиллик 18 фоиз, Tracker йиллик 16 фоиз устама.

Қўшимча маълумотлар учун банкнинг 71 202 50 60 ҳамда UZAUTO MOTORS компаниясининг 78 141-77-77 call-марказларига мурожаат қилинг.