Қирғизистон собиқ президентига коррупция бўйича айблов эълон қилинди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга нисбатан коррупция бўйича айблов эълон қилинди. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев маълум қилди, деб хабар берди «xs.uz», «ТАСС»га таяниб.

«Атамбоевга коррупция бўйича айблов эълон қилинди, ҳозирча бошқа маълумотлар йўқ», – деди у.

Адвокатнинг сўзларига кўра, Атамбоев тергов-суриштирув тадбирлари вақтида 26 августгача тергов ҳибсхонасида сақланади.

Слесарев Атамбоевни қўлга олишда қатор процессуал нормалар бузилганини билдирган. Жумладан, уни қўлга олиш тўғрисидаги ҳеч қандай ҳужжат кўрсатилмаган.

Алмазбев Атамбоев 8 август, пайшанба куни Чуй вилояти Қўй-Тош қишлоғидаги уйида қарийб бир сутка давом этган махсус операциядан сўнг қўлга олинган эди. Мазкур амалиёт пайтида махсус кучларнинг бир нафар ходим ҳаётдан кўз юмди, 98 киши жароҳатланди.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Атамбоев қуролли қаршилик кўрсатиб конституцияни бузганини маълум қилди.