Зафарбек Каримов Ўзбекистон спорти тарихига кирди. У Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди

41 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Зафарбек Каримов финал баҳсида эронлик Амирҳуссайин Наврўзига қарши даянга чиқди.
Биринчи раундда Зафарбек катта устунликка эга бўлди 34:14 ҳисобида ғалабага эришиб олтин медал соҳибига айланди.
Бу кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати тарихида Ўзбекистон терма жамоаси қўлга киритган дастлабки олтин медаль бўлди!
Ўзбекистон таэквондо WTF Ассоциацияси матбуот хизмати бу борада хабар берди.