Тошкентда бировнинг хотини билан ижтимоий тармоқларда ёзишиб юрган эркакнинг жинсий аъзоси кесиб ташланди

Тошкентдаги мактабнинг қоровули М.Р., шу мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Г.Ш. билан ижтимоий тармоқларда ёзишиб юрган.

“7news.uz” ахборот порталининг ишончли манбаси берган хабарга кўра, ўзаро оилавий келишмовчиликлар ортидан Г.А. хотини, Тошкентдаги мактабда директор ўринбосари бўлиб ишлайдиган Г.Ш. нинг уяли алоқа телефонидаги ижтимоий тармоқларини кўздан кечиради ва хотини бошқа шахс билан ёзишганини аниқлайди.

Шундан сўнг, Г.А. турмуш ўртоғи Г.Ш.нинг ҳаракатларини пойлайди ҳамда турмуш ўртоғи бошқа шахс билан тунги пайтлари ҳам ижтимоий тармоқда ёзишганлигини билади.

Аёл киши ники остидаги шахс эркак киши, яъни хотини ишлайдиган мактабнинг қоровули М.Р. эканлигини билгач эса, тунгги соат 01.00да мактабга бориб, мактаб қоровулини уйғотади ва унга вазиятни тушунтиради.

Шундан сўнг, Г.А., М.Р.ни уриб ҳушидан кетказади ва унинг жинсий аъзосини кесиб олади.

Ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан, 1-1007-1903/72-сонли жиноят иши қўзғатилган.

“7news.uz” ахборот портали ушбу жиноят иши юзасидан батафсил маълумот беради.