Алмазбек Атамбоев давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда айбланди

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Орозбек Опумбаев мамлакат собиқ раҳбари Алмазбек Атамбоевни давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда айблади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

У Атамбоевга давлат тўнтаришини амалга ошириш учун “қон керак бўлгани”ни маълум қилди.

Опумбаев Қирғизистоннинг собиқ раҳбари ўз қароргоҳида давлат тўнтаришига тайёргарлик кўраётгани, сабаби унинг уйи яқинида бутун бошли қурол-яроғ омбори топилганини қўшимча қилди.

Қайд этилишича, собиқ президент уйининг учинчи қавати бункер сифатида махсус мустаҳкамланган.

Бундан олдин Атамбоев коррупцияда айбланаётгани ҳақида хабар берилганди.