Ўзбекистонда доллар ва евронинг нархи «Қора бозор» кўрмаган нархдан ҳам қимматлаб кетди

Ўзбекистон банклари 13 августдан бошлаб долларни 9000 сўмдан сотишни, 8940 сўмдан сотиб олишни бошлади. Охирги тўрт кунда банкларда доллар курси камида 100 сўмга қимматлашган.

Биржада ҳам АҚШ валютаси кўтарилиб боряпти. Ўзбекистон валюта биржасида 12 августдаги савдо якунларига кўра, доллар нархи 8926 сўмни ташкил этган. Бу 9 августдагига нисбатан 44 сўм қимматдир.

Қатор банклар долларни 8940 сўмдан сотиб олаётган даврда, еврони 9600 сўмдан сотиб олишмоқда. Еврони сотиб олиш нархи эса – 10 560 сўм.

Қуйида янги курслар белгиланган банклар рўйхатини келтирамиз:

Ипотека банк

Доллар: сотиб олиш – 8840, сотиш – 8900

Евро: сотиб олиш – 9600, сотиш – 10 000;

Kapitalbank

Доллар: сотиб олиш – 8940, сотиш – 9000

Евро: сотиб олиш – 9490, сотиш – 10560;

Hamkorbank

Доллар: сотиб олиш – 8940, сотиш – 9000

Евро: сотиб олиш – 9200, сотиш – 10200;

Aloqabank

Доллар: сотиб олиш – 8940, сотиш – 9000

Евро: сотиб олиш – 9400, сотиш – 10 000.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 10 август куни валюталар курсини янгилаган эди. Ҳозирда долларнинг расмий курси 8882 сўм, евро эса – 9928.3 сўмни ташкил қилади.