Ўзбекистон яна 20та мамлакат фуқаролари учун визасиз режим белгилади

2020 йил 1 январдан бошлаб 20та мамлакат фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилади.

Ўзбекистон яна 20та мамлакат фуқаролари учун визасиз режим белгилади

Бу ҳақда сешанба куни Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирокида бўлиб ўтган пресс-конференцияда хабар берилди.

Визасиз режимни жорий этиш президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган.

Фармонга кўра, эндиликда Ўзбекистон 85та мамлакат билан визасиз режимга эга. Шу билан бирга, 77та давлат фуқароларида Ўзбекистонга электрон виза орқали келиш имкони мавжуд.

2020 йил 1 январдан бошлаб 30 кун муддатга визасиз режим жорий этиладиган 20та мамлакат:

  1. Антигуа ва Барбуда
  2. Барбадос
  3. Белиз
  4. Гренада
  5. Доминикан Республикаси
  6. Мексика Қўшма Штатлари
  7. Гватемала Республикаси
  8. Гондурас Республикаси
  9. Коста-Рика Республикаси
  10. Куба Республикаси
  11. Никарагуа Республикаси
  12. Панама Республикаси
  13. Тринидад ва Тобаго Республикаси
  14. Эль-Сальвадор Республикаси
  15. Сент-Винсент ва Гренадина
  16. Сент-Люсия
  17. Багам Ороллари Ҳамдўстлиги
  18. Доминика Ҳамдўстлиги
  19. Сент-Китс ва Невис Федерацияси
  20. Ямайка