Собиқ Бош прокурор Рашиджон Қодировнинг жиноятлари акс этган фильм намойиш этилади

Ўзбекистон Республикаси собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодировнинг фаолияти давомида қилган жиноятлари акс эттирилган ҳужжатли фильм намойиш этилиши маълум бўлди.

«7news.uz»нинг ишончли манбаси хабарига кўра, нафақат Рашиджон Қодиров балки унинг қўл остидаги айрим прокурорлар ҳақида ҳам сўз юритилади.

МТРКнинг ижодий ва техник гуруҳи аъзолари томонидан тайёрланган кўрсатувдан собиқ Бош прокурорнинг мансаб ваколатини суистеъмол қилгани, порахўрлиги ва шунга ўхшаш қатор оғир жиноятларда айблангани акс эттирилган фактлар ўрин олган.

Кўрсатув тайёр ва у катта эҳтимол билан аввал «Ўзбекистон24» ва қисқа вақт фарқи билан барча давлат ва хусусий телеканаллар орқали эфирга узатилиши айтилмоқда.

Ҳозирча Рашиджон Қодировнинг қидирувдаги ўғли Алишер Қодиров ҳақида эса маълумотлар йўқ. У жиноят иши доирасида сиртдан айбланган бўлиши мумкин. Бизга маълум бўлгани эса Рашиджон Қодиров етказилган зарарни ўз хоҳишига кўра қайтарган. Тўлиқ тафсилотлар эса албатта ушбу фильмдан ўрин олган деган умиддамиз.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Рашиджон Қодиров ҳақида телевидение орқали кўрсатув намойиш этилиши ҳақида маълум қилган эди.