Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидаги талабалар учун тўлов-контракт миқдори маълум қилинди

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Республика олий таълим муассасаларида амал қиладиган тўлов-контракт қиймати миқдорлари эълон қилинди.

Энди тўлов-контракт қиймати меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ) асосида белгиланади, деб хабар бермоқда Олий таълим вазирлиги. Ҳозирда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 634 880 сўмни ташкил этади.

Бакалавр йўналишлари бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати танланган йўналишга боғлиқ бўлади:

Педагогика, шу жумладан касбий таълим – 17 МҲТЭКМ;

Санъат – 19 МҲТЭКМ;

Гуманитар фанлар – 17 МҲТЭКМ;

Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти – 18 МҲТЭКМ;

Жаҳон сиёсати – 22 МҲТЭКМ;

Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар – 17 МҲТЭКМ;

Социология ва психология – 17 МҲТЭКМ;

Журналистика ва ахборот – 17 МҲТЭКМ;

Иқтисод – 21 МҲТЭКМ;

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар – 22 МҲТЭКМ;

Ҳуқуқ – 22 МҲТЭКМ;

Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари – 17 МҲТЭКМ;

Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари – 18 МҲТЭКМ;

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент – 21 МҲТЭКМ;

Архитектура ва қурилиш – 18 МҲТЭКМ;

Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш – 19 МҲТЭКМ;Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация – 17 МҲТЭКМ;

Соғлиқни сақлаш – 21 МҲТЭКМ;

Ижтимоий таъминот – 17 МҲТЭКМ;

Хизмат кўрсатиш соҳаси – 18 МҲТЭКМ;

Спорт фаолияти – 17 МҲТЭКМ;

Транспорт – 17 МҲТЭКМ;

Атроф-муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги – 17 МҲТЭКМ.