Қашқадарёда алимент низоси ортидан эр ўз хотинини бўғиб ўлдирди

2019 йил 8 сентябрь куни соат 01:00 ларда фуқаро Т.Э (1979 й.т.) Қашқадарё вилояти, Нишон тумани «Истиқбол» маҳалласида яшовчи собиқ турмуш ўртоғи Т.П (1981 й.т.) билан алимент пуллари низоси бўйича ўзаро жанжаллашиб, қўллари билан буғиб, собиқ турмуш ўртоғини қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Т.Э га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.